Ўзбекистонга 27 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиси ташриф буюрди

09.02.2021 16:34

ТОШКЕНТ, 9 февраль. /«Дунё» АА/.  Тошкент шаҳридаги 295-мактабда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистон мактаблари ва олий ўқув юртларида дарс бериш мақсадида мамлакатимизга келган 27 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчи ва олимлари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Халқ таълими вазирлиги маълумотига таяниб.

Америкалик ўқитувчилар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан инглиз тили ўқитиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва педагогика соҳасида тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюрган.

2021 йилнинг бошида икки ҳафталик карантин ва таништирув дастуридан ўтган америкалик ўқитувчилар гуруҳи коронавирус пандемияси бошлангандан буён АҚШнинг Марказий Осиёга ташриф буюрган илк алмашув дастури иштирокчиларидир.

Ўқитувчиларнинг аксари маҳаллий ўқитувчилар билан бевосита дарсларда иштирок этади.

Дастур доирасида жорий йилнинг февраль ойидан 2022 йил январь ойигача 12 ой муддатга етти нафар юқори малакали инглиз тили мураббийи умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида инглиз тили дарсларини ўтказиш ва турли малака ошириш семинарларини ташкил этиш, инглиз тили соҳасида тажриба алмашиш бўйича турли тадбирларда қатнашади.

Шунингдек, “Fulbright English Teaching Assistant” дастури доирасида жорий йилнинг февраль ойидан 10 ой муддатга олти нафар инглиз тили мутахассиси умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида инглиз тили дарсларини ўтказиш учун жалб қилинган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net