Ўзбекистондаги “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати халқаро ҳамжамият учун ўрнак

04.05.2020 22:03

ЦЮР?Х – ФРАНКФУРТ-МАЙН, 4 май. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан ватанпарвар тадбиркорлар ташаббуси билан ташкил қилинган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланмоқда.

Хусусан, Цюрих шаҳридаги Швейцария – МДҲ савдо палатаси ижрочи директори Дорит Саллис “Дунё” АА мухбирига берган интервьюсида қуйидагиларни айтиб берди.

– Савдо палатамиз ўзбекистонлик ҳамкорлар билан турли даражадаги алоқаларга эга ва биргаликда қўшма тадбирлар ўтказиб келмоқда. Шу боис ҳамкор мамлакат сифатида мамлакатингизда кечаётган сиёсий, ижтимоий ва савдо-иқтисодий ислоҳотларни мунтазам кузатиб борамиз.

COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият дунё мамлакатлари учун катта синов бўлди. ?қтисодий барқарорликни сақлаб қолиш, биринчи навбатда, ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш, мамлакат иқтисодиёти таянчи бўлган тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мазкур вазиятдан муваффақиятли чиқиб кетишда муҳимдир.

Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган тезкор чоралар ва олиб борилаётган тадбирлар эса мамлакатда барқарорликка эришиш бўйича тўғри йўл танланганини кўрсатмоқда.

Шу ўринда ўзбекистонлик тадбиркорлар ташаббуси бўлган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати алоҳида эътирофга сазовор. Ушбу ҳаракатнинг ташкил этилиши Ўзбекистонда  бағрикенглик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат, мурувват кўрсатишга бўлган интилишнинг инсонлар ҳаётида нечоғлик муҳим ўрин тутишини яна бир бор тасдиқлади.

Ўзбекистон ҳукуматининг эҳтиёжманд инсонларга ёрдам қўлини чўзаётгани, пандемия даврида улар учун янги иш ўринлари яратаётгани тадбиркорларни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётгани мазкур ташаббуснинг муваффақиятининг гарови бўлмоқда.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ташаббус бошқа давлат ва жамиятлар учун ўрнакдир.

?шончим комилки, Ўзбекистон халқи бирдамлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш орқали қийинчиликларни тез кунларда ортда қолдиради, мамлакат иқтисодиёти эса пандемиядан янада кучли бўлиб чиқади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net