Ўзбекистондаги “Applied Solar Energy” халқаро илмий журнали дунё рейтингида юқорилади

28.04.2020 18:04

ТОШКЕНТ, 28 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистондаги ягона халқаро илмий журнал “Applied Solar Energy” (“Гелиотехника” журналининг инглиз тилидаги нашри) “Scopus” халқаро библиографик ва рефератив маълумотлар базасида бир поғона юқорилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ЎзА манбасига асосланиб.

Ушбу илмий нашр рейтингининг юқорилаши таҳрир кенгаши аъзоларининг жаҳонда тан олинган етук мутахассис экани ҳамда Польшанинг “Plagiat.pl” компанияси билан ўзаро ҳамкорлик натижасида антиплагиат тизимининг мамлакатда биринчилардан бўлиб қўллаб келинаётгани туфайлидир.

Журналда Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилаётган илмий тадқиқот ишлари натижаларининг мунтазам чоп этиб келинмоқда. Журнални тайёрлашда Европа мамлакатлари, АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон каби ривожланган давлатлар илмий марказлари мутахассислари жалб қилинган.

 Мазкур нашрнинг дунё илмий ҳамжамияти маълумотлар базасида сезиларли ўринга эга бўлишида, авваламбор, “Гелиотехника” илмий журнали бош муҳаррири, қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида етук олима Нилуфар Авезованинг алоҳида хизмати бор. У ўз фаолияти давомида журналнинг илмий аҳамияти ва савиясини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Унинг раҳбарлигида журналнинг жаҳон андозалари даражасидаги веб-сайти яратилган.

 Мазкур нашр 2017 йилда “Clarivate Analytics” компанияси томонидан Марказий Осиёдаги энг яхши илмий журнал, деб топилди ва “Web of Science Awards 2017” мукофотига сазовор бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net