Ўзбекистонда яна 18 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

12.06.2020 13:21

ТОШКЕНТ, 12 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда 12 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, яна 18 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди ва касалланганлар умумий сони 4 минг 837 тага етди, деб хабар бермоқ «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Янги касалланиш билан боғлиқ 16 ҳолат Тошкентда (шундан 14 ҳолатда аҳоли, 2 ҳолатда эса карантинда тиббий кузатувда бўлган фуқаро орасида) қайд этилган бўлса, 2 тасида Литвадан Чиноз туманидаги чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда 3 минг 700 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро касалликдан тўлиқ соғайди, 1 минг 118 нафар беморга эса шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича муолажалар олиб борилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net