Ўзбекистонда якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредит ажратишнинг соддалашгирилган тизими жорий этилади

24.09.2020 16:36

ТОШКЕНТ. 24 сентябрь. /”Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “?потека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистонда якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредити ажратишни янада соддалаштирилган тизими жорий этилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу мақсадда тажриба тариқасида Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманларида Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар хисобидан “?потека-банк” АТ?Б ва “Қишлок қурилиш банк” АТБлар томонидан аҳолига ипотека кредитлари ажратиш бўйича қуйидагиларга рухсат берилади:

- мижознинг танловига кўра, хўжалик усулида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредита қарз олувчининг банк пластик карточкасига босқичма-босқич ўтказиш йўли билап ажратилиши;

- қурилиш даври учун 6 ой имтиёзли давр белгиланиши;

- даромадлари тўғрисида камида охирги уч ой учун иш жойидаи берилган маълумотномалар, иш берувчи томонидан берилган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия тўловлари, фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадлар давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича декларациялар билан бирга ва халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келиб тушган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадларни қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) кредитга лаёқатлилигини хисоблашда инобатга олиш;

- кредитнинг мақсадли ишлатилишини банк ва қарз олувчи ўртасида дастлаб имзоланган уй-жой қурилишини бажариш режа-жадвали асосида бажарилган ишлар сифатида қабул қилиш;

- кредит ажратиш учун якка тартибдаги уй-жойларнинг тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета хужжатлари (ер усти ва ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ер участкаси тархи, якка тартибда уй-жойнинг пойдеворлари, ертўлалари, қаватлари, уларнинг кесимлари ва бинонинг олд томони тархлари, молиявий смета хисоб-китоби) ҳамда асосий турдаги қурилиш материаллари қиймати асос сифатида қабул қилиниши;

- якка тартибдаги уй-жойларнинг молиявий смета хисоб-китобининг 10 фоизи миқдорида бошланғич бадал сифатида қарз олувчининг маблағлари, мавжуд қурилиш материаллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилиниши.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net