Ўзбекистонда тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди

01.06.2020 13:15

ТОШКЕНТ, 1 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт шароитлар яратиш тўғрисида» қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарорга мувофиқ, нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинди.

Ушбу имтиёз нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан мазкур қарор эълон қилингунга қадар олиб кирилган «божхона омбори» режимида 6 ойдан кўп турган янги тез тиббий ёрдам автомобилларининг божхона расмийлаштирувида ҳам қўлланилади.

Автомобиллардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, имтиёз берилиши муносабати билан тўланмаган импорт божхона божи суммаси молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Давлат бюджетига ундириб олинади.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net