Ўзбекистонда “табаррук зиёрат” туризми ривожланади

02.08.2022 14:39

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар билан сайёҳлик соҳасидаги алоқалар янада мустаҳкамланади.

Бунинг учун  зиёрат ва маданий мерос объектларига турлар ва янги саёҳат маршрутлари ишлаб чиқилади. 

Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Термиз ва бошқа тарихий шаҳарларда буюк алломаларнинг илмий ва маданий мероси тўғрисида семинар, симпозиум, конференция, илмий-амалий анжуманлар ўтказиш ҳамда илмий-оммабоп нашрларда материаллар эълон қилиш орқали сайёҳларни жалб қилиш, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан ҳамкорликда илмий-таҳлилий материаллар, бадиий, театр ва кино асарлари, видеороликлар, китоблар, тарқатма материаллар ва бошқа кўринишдаги тарғибот материаллари тайёрланади ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасида “Табаррук зиёрат” бренди яратилади.

Қарорга кўра, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатлар, шунингдек, туркий халқлар диаспоралари кенг тарқалган бошқа мамлакатлардан сайёҳлар мамлакатимизга жалб қилинади.

Ташкил этиладиган турли тадбирлар ва лойиҳалар орқали туркий халқлар ёш авлод вакилларининг ўзаро маданий яқинлашувига эришиш, уларда миллий урф-одатлар ва аждодларга ҳурмат каби юксак қадриятлар шаклланади.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2022 йил 1 октябрга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар тилларида яратилувчи “Табаррук зиёрат” туризм платформаси ташкил қилинади. Платформа Туркий давлатлар ташкилотининг расмий веб-сайти саҳифаси билан интеграция қилиб борилади.

                                                                                                                                                   

                                                                                                        ЎзА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net