Ўзбекистонда «Рақамли тадбиркорлик» ва рақамли билимларга ўқитиш марказлари очилади

29.04.2020 17:52

ТОШКЕНТ, 29 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Мазкур қарор  билан мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг қўшимча вазифалари белгиланди.

Унга кўра, 2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2 бараварга кўпайтирилади.

2020-2021 йилларда барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар ва боғчаларни, шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги ?нтернет тармоғига улашни кўзда тутган ҳолда мамлакатнинг рақамли инфратузилмасини тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имконияти таъминланади.

2022 йилга қадар электрон давлат хизматлари улушини 60 фоизгача етказишни назарда тутган ҳолда электрон ҳукумат тизими ривожлантирилади.

Бундан ташқари ушбу қарорда «Рақамли тадбиркорлик» ривожлантириш масалалари белгиланди. Жумладан, 2023 йилга келиб ушбу соҳадаги хизматлар ҳажми 3 бараварга оширилади ва уларнинг экспорти 100 миллион долларга етказилади.

Шунингдек, «Беш ташаббус» лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2022 йилга қадар республиканинг барча ҳудудларида рақамли билимларга ўқитиш марказлари очилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net