Ўзбекистонда озиқ-овқат ва маҳсулотлари нархининг асоссиз равишда ошишига йўл қўйилмайди

16.03.2020 16:12

ТОШКЕНТ, 16 март. /“Дунё” АА/. Республикамизда короновирус пандемияси натижасида эълон қилинган карантин жараёнида нарх – наволарнинг ошиб кетишини олдини олиш бўйича Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлари томонидан деҳқон бозорлари ва супермаркетларда ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказувчи субъектларда бевосита мониторинг ўтказилмоқда, деб баёнот берган Давлат солиқ қўмитаси раиси Бекзод Мусаев.

Ўрганишлар натижасида аҳоли истеъмоли учун етарли даражада озиқ-овқат ва маҳсулотларнинг мавжудлиги тасдиқланган.

Деҳқон бозорлари ва дўконлар пештахталаридан маҳсулотларни истеъмол меъёридан кўп ҳажмда харид қилиш ва бунинг оқибатида нархларнинг ошиб кетишига омил яратиш каби хавотирлар ўринсиз эканлигини билдирамиз, деган қўмита раҳбари.

Унинг таъкидлашича, ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотларини оширилган нархларда сотилишининг олдини олишга қаратилган тезкор профилактик чораларни кўриш назоратга олинган ва бирорта мурожаат эътиборсиз қолмаслиги кафолатланган.

Мурожаати бўлган шахслар Давлат солиқ қўмитасининг 24 соат мобайнида фаолият олиб бораётган Call маркази (1198) ва «?шонч телефони»га (71) 244-98-98 боғланиш мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net