«Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни баҳолаш: Халқаро рейтинг ва индекслар» мавзусида II халқаро онлайн-форум бўлиб ўтди

11.12.2020 12:36

ТОШКЕНТ, 11 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни баҳолаш: Халқаро рейтинг ва индекслар» мавзусидаги II халқаро форум Zoom платформасида ташкил этилдидеб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик маълумотига таяниб.

Видеоконференция мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий тараққиёт даражасини янада ошириш ва халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида ўтказилди.

Форумда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ?қтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти, Жаҳон банки вакиллари, АҚШ - Ўзбекистон савдо палатаси, Халқаро молиявий корпорация, Европа тараққиёт ва тикланиш банки, АҚШ Exim банки, Citibank, J.P Morgan, JICA, Fitch Ratings, S&P Global Ratings, White & Case, USAID, German Economic Team ва бошқа 40 дан ортиқ хорижий давлат ҳукуматлари вакиллари, мутахассислар ва экспертлар иштирок этди.

Анжуманни кириш сўзи билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси, Халқаро рейтинглар ва индекслар бўйича Республика кенгаши раиси Танзила Норбоева очди.

Форумнинг иккинчи қисми халқаро рейтингларда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотларни тавсифловчи секциялардан ташкил топиб, уларда соҳага оид тегишли давлат органларининг раҳбарлари ва мутахассислари ҳамда хорижий, маҳаллий ва мустақил экспертларнинг мавжуд ютуқ ва муаммоларга оид тақдимотлари муҳокама қилинди.

 Тадбир сессияларида халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикаси кўрсаткичларини янада яхшилаш масалалари бўйича маърузалар тингланди.

Анжуман доирасида, шунингдек, Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона порталининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net