Ўзбекистонда навбатдаги диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилди

10.08.2020 18:44

ТОШКЕНТ, 10 август. /«Дунё» АА/. Самарқанд вилояти адлия бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси 4-уйда жойлашган «Еттинчи кун христиан адвентистлар черкови» черкови 320-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Дин ишлари бўйича қўмита манбасига асосланиб.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда миллатлараро ва конфессиялараро дўстлик ва тотувлик, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада юксалтиришнинг энг муҳим омили бўлмоқда. Ана шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда, юртимизда фаолият олиб бораётган барча конфессия вакилларига бир хилда эътибор қаратилиб келинади. Диний конфессияларга тааллуқли бўлган янги «Еттинчи кун христиан адвентистлар черкови» черковининг давлат рўйхатидан ўтказилиши эса мазкур конфессияларга мансуб фуқароларнинг диний эҳтиёжларини ўрганиш асосида амалга оширилди.

Мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларимизда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллати, тили ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани мустаҳкамлаб қўйилган. Бу эса,  барча халқларга ўз миллий маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ҳар томонлама ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net