ТОШКЕНТ, 15 март. /“Дунё” АА/. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда илк короновирусга чалинган бемор аниқланди. Бош санитар шифокорнинг маълумот беришича, ушбу бемор билан алоқада бўлган шахслар изоляцияга олинади, деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълумотига таяниб.
Шифокорлар фуқаролардан ваҳимага тушмасдан, доимий равишда гигиена қоидаларига риоя этишни сўрамоқда.