Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 31 мингга яқинлашди

10.08.2020 15:59

ТОШКЕНТ, 10 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда 10 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 минг 820 (+211) тага етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига асосланиб.

Янги касалланиш билан боғлиқ 176 ҳолат Тошкент шаҳрида (шундан 33 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 143 таси эса Ўртасарой карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида), 24 таси Тошкент вилоятида ҳамда 11 таси Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 22 минг 42 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (72 фоиз) касалликдан тузалди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 8 минг 582 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 минг 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net