ТОШКЕНТ, 11 июль. /«Дунё» АА/. Кеча, 10 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 463 ҳолат қайд этилиб, умумий касалланиш сони 12 минг 27 тага етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига таяниб.
Шундан 268 нафари карантин муассасаларида, 195 нафари аҳоли орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 10 июль куни Тошкент шаҳрида, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 243 нафар фуқаро соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12027 нафар бемордан 7530 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 62 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4443 нафар бемордан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.