Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 7 нафар бемор касалликдан соғайди

30.04.2020 19:31

ТОШКЕНТ, 30 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда 30 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра,  коронавирусдан тузалганлар сони 7 тага ортиб, жами соғайганлар сони 1 минг 103 тага етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

Бугун Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 6 нафар, шаҳар 3-сонли туғруқ мажмуасидан 1 нафар, жами 7 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида соғайганларнинг 3 нафари Тошкент шаҳридан, Бухоро, Андижон ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 2 нафари Россиядан, 1 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.

Шаҳар 3-сонли туғруқ мажмуасида тузалган 29 ёшли ҳомиладор аёл жорий йил 26 март куни Туркиядан чартер рейс билан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур туғруқ мажмуасига ётқизилган. Сўнгги текширувлар унда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net