Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41 тага ортди

28.05.2020 11:17

ТОШКЕНТ, 28 май. /«Дунё» АА/. 28 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41 тага ортиб,  3437 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан аниқланган. 32 нафар беморлар эса карантин марказидаги фуқаролар орасидан маълум бўлди. Уларнинг  10 нафари Санкт-Петербург шаҳридан, 3 нафари Новосибирск шаҳридан, 1 нафари ?станбул шаҳридан ҳамда 17 нафари  Қозоғистондан юртимизга кириб келган.

1 нафар  юртдошимиз коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлгани учун вирусни юқтириб олган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, айни пайтда юртимизда 2685 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. 738 нафар беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net