Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 тага ортди

02.06.2020 13:50

ТОШКЕНТ, 2 июнь. /«Дунё» АА/. 2 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 тага ортиб, 3760 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Карантин марказидаги (Қозоғистон Республикаси орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида аниқланган.

 Айни пайтда юртимизда 2908 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (77 фоизи) соғайди.

 Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 837 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net