Ўзбекистонда Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги октябрь ойида кенг нишонланади

28.05.2020 11:09

ТОШКЕНТ, 28 май. «Дунё» АА/. Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъат соҳаларида миллий меросимизни тиклаш, Камолиддин Беҳзоднинг бой ижодий меросини халқимизга етказиш, соҳа ривожига катта ҳисса қўшган атоқли рассом ва халқ усталари хотирасини абадийлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Камоллиддин Беҳзод нафақат ўзбек ва Шарқ халқлари маданияти тарихида ўчмас из қолдирган, балки у жаҳон тамаддуни хазинасини ўзининг ажойиб қимматбаҳо дурдоналари билан бойитган, бутун дунё цивилизацияси тарихида салмоқли ўрин олган буюк ва забардаст санъаткордир. Хусусан, ўзбек миллий тасвирий санъати миниатюра мактабининг йирик намояндаси ҳамдир. 

Мамлакатимизда буюк мўйқалам соҳибининг ижоди ва фаолиятини ўрганиш борасида тизимли ишлар, илмий тадқиқотлар ўтказилган. Унинг қаламига мансуб миниатюра ва тасвирий санъатнинг бошқа турларига оид асарларни топиш, уларни келажак авлодга етказиш учун кенг қамровли изланишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилда аллома юбилейини нишонлаш ва унга пухта тайёргарлик кўриш борасида ўтказилган мазкур йиғилиш ҳам Камолиддин Беҳзод шахсига кўрсатилаётган эътиборнинг яна бир яққол далилидир.

Йиғилиш баёнига кўра, Ўзбекистон Бадиий академияси, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги таклифига биноан Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги мамлакатимизда жорий йил 14-16 октябрь кунлари кенг нишонланади. Тадбир доирасида халқаро симпозиум ўтказиш белгиланган.

 Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўгказиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Юбилей тадбирлари доирасида Камолиддин Беҳзод издошлари асарлари, хаттотлик санъати намуналари, замонавий миниатюра асарларидан иборат халқаро кўзтгазма ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси «Камолиддин Беҳзод  ижоди Шарқ ва Ғарб бадиий маданияти кесимида» мавзуида халқаро конференция,  Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик қўлёзмалар институти фондидаги Бухоро ва Самарканд миниатюра мактаблари намуналари кўргазмасини ташкил этиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон ижкодкорларнп қўллаб-қувватлаш «?лҳом» жамоат фонди ёш истеъдодли ижодкорларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Камолиддин Беҳзод издошлари» миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танловини ўтказади.

 Мазкур танлов ёш ижодкорларда ўз асарларида инсонпарварлик ғояларини, эзгу интилиш ҳиссини, гўзаллик тўғрисидаги тасаввурни ифодалашга ҳамда улуғ аждодларимиз мероси билан фахрланиш туйғуларини шакллантиришга  хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net