Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида умумий қуввати 1 154 МВт бўлган 5 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди

24.04.2022 11:08

ТОШКЕНТ, 24 апрель. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида юртимизнинг 3 та вилоятида умумий қуввати 1 154 МВт бўлган 5 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, умумий қиймати 705 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳалар Туркиянинг «Aksa Enerji», «Odaş Enerji CA» ва «Cengiz Enerji» компаниялари томонидан амалга оширилди.

Хусусан,  турк компаниялар томонидан Бухоро туманида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси, Янгиариқ туманида қуввати 174 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси, Қибрай туманида учта — қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ қурилмаси, қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси ва қуввати 240 МВт бўлган замонаний иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.

Ушбу 5 та электр станция йилига 9 миллиард 400 миллион киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1 миллиард 275 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 6 миллиард 144 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Станциялар қурилиши давомида 2 минг 860 нафар иш ўрни барпо этилган бўлса, улар ишга тушиши натижасида яна 420 нафар янги иш ўрни яратилди.

Маълумот учун, апрель ойининг охиригача Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 100 МВт бўлган йирик қуёш фотоэлектр станциясини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net