Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган илк ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмаси фойдаланишга топширилди

01.07.2020 16:52

ТОШКЕНТ, 1 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазирлигида мамлакатмизда илк бор ишлаб чиқарилган ўпкани сунъий шамоллатиш (ЎСШ) қурилмасининг тақдимоти ва фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Тақдимотда инновацион ривожланиш вазири ?броҳим Абдураҳмонов, Словакиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Яна Бори, Россия элчиси маслаҳатчиси Татяна Листопадова, Республика 1-клиник шифохонаси бош шифокори Азиз ?брагимов, «Chirana Asia» корхонаси раҳбари ўринбосари ?горь Вахрушев иштирок этди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз асосда 1000 дона нафас олиш контурлари, 500 дона намлик коллектори билан нафас олиш контурлари ва 1000 дона бир марталик бактериал-вирусли фильтрлар фойдаланиш учун топширилди.

Ўпкани сунъий шамоллатиш ва наркоз-нафас олиш қурилмаларини ишлаб чиқариш бўйича «Chirana Asia» Словакия – Россия – Ўзбекистон қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 6 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, корхонада 100 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Лойиҳа тўлиқ ишга тушиши натижасида ички эҳтиёжлар қондирилади ва шундан сўнг мазкур қурилмани қаторда қўшни давлатлар — Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистонга экспорт қилиш имконияти яратилади. Шунингдек, ускуналар бўйича сервис маркази ташкил этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net