Ўзбекистонда ?нвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси ташкил этилди

24.08.2020 10:44

ТОШКЕНТ, 24 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Фармонга мувофиқ, экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси янгиланган таркибда тасдиқланди.

 Ҳукумат комиссияси Президентнинг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича қабул қилинган баённома топшириқларининг экспорт, инвестициялар, ҳудудий саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда бошқа ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги қисмининг ижросини таъминлайди. 

Ҳукумат комиссиясининг ?шчи органлари:

- Вазирлар Маҳкамасининг ?нвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти;

- Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда корпоратив алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти ҳисобланади.

-Фармонга кўра, ҳар бир ҳудудда “саноат кластерлари” ташкил этилади.

Фармон билан шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида ?нвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси (?нспекция) ташкил этилди.

- ?нспекция зиммасига Ҳисоб палатасининг қуйидаги:

-Президентнинг олий даражадаги ташрифлари давомида имзоланган ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;

-стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш;

-маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар ва мониторинг юритиладиган корхоналар томонидан импорт қилинган маҳсулотларнинг асосланганлигини ўрганиш бўйича функциялари юкланди.

 ?нспекция фаолияти Ҳукумат комиссияси томонидан мувофиқлаштирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net