Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш бўйича БМТ қўшма дастури вазифалари муҳокама қилинди

08.06.2020 13:02

ТОШКЕНТ,  8 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш бўйича БМТ қўшма дастурини амалга ошириш доирасида биринчи видеоконференцалоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда, «Дунё» АА мухбири Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манбасига асосланиб.

Тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ?қтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, БМТнинг болалар ташкилоти (ЮН?СЕФ), Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва БМТ Тараққиёт дастури вакиллари иштирок этди.

2020–2022 йилларга мўлжалланган ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш қўшма дастури Барқарор ривожланиш мақсадлари бирлашган фонди томонидан молиялаштирилмоқда. Дастур Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими самараси ва таъсирчанлигини ошириш, аҳолининг заиф гуруҳини ҳимоя қилиш ва камбағалликни камайтиришга йўналтирилган.

Учрашув давомида Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Якубов ижтимоий ҳимоя стратегиясини ишлаб чиқишда Ўзбекистон бандлик миллий стратегияси доирасида режалаштирилаётган ижтимоий сиёсатни амалга ошириш бўйича фаол чора-тадбирларни инобатга олиш зарурлигини қайд этди. Бундан ташқари, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонун ва янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси лойиҳалари тасдиқланиш босқичида турганини таъкидлади.

Мулоқот якунида ижтимоий ҳимоя тизимини ислоҳ қилиш доирасида миллий ва халқаро шериклар билан муҳокамаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net