Ўзбекистонда ички туризмни қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда

18.09.2020 13:47

ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатда ички туризмни қайта тиклаш ва фаоллаштириш учун маҳаллий авиа ҳамда темир йўл рейслари қатновига рухсат берилди. Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан саёҳатларни ташкил қилишда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ички туризмни қайта тиклаш ва фаоллаштириш чоралари кўриляпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири қўмита маълумотига асосланиб.

Комиссия қарори билан шахсий автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови, очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона), санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, ҳостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари, музейлар фаолиятига, республиканинг барча ҳудудлари ўртасида автотранспорт воситалари қатновини қайта тикланишига рухсат берилди.

Бунга асосан ҳудудлар кесимда маҳалла, ёшлар ва меҳнат жамоаларининг саёҳатга чиқиш график жадвали тасдиқланиб, туроператорлар томонидан саёҳатларни ташкил этилиши учун керакли тавсиялар бериб борилмоқда. Шунингдек, саёҳатларни ташкил этишда аҳоли орасида, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғибот ишларини амалга ошириш ҳамда ҳудудларнинг туризм салоҳияти ҳақидаги видеороликларни намойишлари ташкил этилмоқда.

Қайд этиш ўринли, туроператорлардан ҳамда “e-mehmon” дастуридан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 24 августидан 14 сентябрь санасига қадар (20 кун ичида) жами 69 минг нафар фуқароларнинг саёҳатлари амалга оширилиб, шундан 13 минг нафардан ортиғи туроператорлар орқали, 56 минг нафари мустақил равишда мамлакатимизнинг Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат қилди.

Пандемия таъсирида кўплаб туроператорлар ўз фаолиятини ички туризмга мослаштирилди, жумладан юқорида уюштирилган саёҳатлар 35 та туроператорлар томонидан ташкил этилган бўлиб, шулардан 10 таси илгари халқаро йўналишда фаолият олиб борган туроператорлар ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net