Ўзбекистонда ҳарбий хизматни ўташ тартибига ўзгартиришлар киритилмоқда

12.06.2020 13:11

ТОШКЕНТ, 12 июнь. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда  Ўзбекистонда ҳарбий хизматни ўташ тартибига ўзгартиришлар киритиш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Қонунчилик палатаси манбасига асосланиб.

Кун тартибидан икки муҳим масала ўрин олди. Дастлаб, «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Лойиҳага кўра, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги қонунларнинг қатор моддаларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ йўналишдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга, соҳада қўлланиладиган тушунча ва атамалар бир хил талқин этилишига имкон беради.

Хусусан, қонун ҳужжатида ҳарбий хизматчиларда Ватан олдидаги бурчни адо этишдаги иштиёқини ошириш учун ҳарбий унвонларни бериш, ҳалол ва чин кўнгилдан адо этилган хизмат давомида ҳарбий унвонларга эришиш тизимига сезиларли ўзгартишлар киритилмоқда.

Бу ўз бурчини виждонан бажарган ҳар бир ҳарбий хизматчининг унвонлари юқорилаб бориши уларнинг хизматга бўлган муносабатини ўзгартиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net