Ўзбекистонда гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади

13.12.2021 10:50

ТОШКЕНТ, 13 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур ҳужжат электр энергиясини ишлаб чиқаришда мамлакатимиздаги табиий ва сунъий сув оқимларининг мавжуд гидросалоҳиятидан ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш, соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш ҳамда шу асосда янги экологик тоза энергия ҳосил қилувчи қувватларни ривожлантиришга қаратилган.

Унда электр энергетика соҳасида экологик тоза энергия манбаларидан кенг фойдаланиш ҳисобига изчил янги қувватлар ташкил этишни жадаллаштириш ҳамда амалдаги ишлаб чиқариш қувватларини босқичма- босқич модернизация қилиш орқали 2030 йилда республикадаги гидроэлектр станциялари қувватини 3 416 МВтга етказиш белгиланган.

Шунингдек хусусий сектор ва аҳолини табиий сув оқимларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш учун кенг жалб этиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ягона электр энергетикаси тизимига кафолатли уланишини таъминлаш, ишлаб чиқилган электр энергиясини кафолатли харид қилиш тизимини яратиш кўзда тутилган.

2022 йил 1 январдан бошлаб “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги гидроэлектр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси фаолият турига кўра кафолатланган тарзда давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функцияси (ваколати) берилган орган томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан сув оқими бўйича ишлайдиган гидроэлектр станцияларида 70 фоиз миқдорда, электр энергетикаси тизимининг режимига боғлиқ ҳолда диспетчер томонидан тартибга солинадиган, ростловчи гидроэлектр станцияларида 100 фоиз миқдорда, гидротўплаш электр станцияларида 150 фоиз миқдорда сотиб олиниши белгиланган.

Қонун хужжатида давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функцияси (ваколати) берилган орган томонидан электр энергиясини янги ишга тушириладиган қуёш, шамол, биогаз электр станцияларидан (бундан саноат кўламидаги 1 МВт ёки ундан ортиқ қувватлар мустасно), қуввати 5 МВт гача бўлган гидроэлектр станцияларидан ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чикдрилгандан ортиқча электр энергиясини кафолатланган тарзда сотиб олиш II гурух, истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи микдорида амалга оширилиши кўрсатилган.

Шунингдек хусусий инвесторлар (ташаббускорлар) қуввати 1 МВт гача бўлган қуёш, шамол, биогаз ва қуввати 5 МВт гача бўлган гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини юридик ва жисмоний шахсларга ягона электр энергетика тизимига уланмаган ҳолда, локал тармоқ қуриш орқали шартнома асосида ўзаро келишилган нархларда тўғридан-тўғри етказиб бериш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net