Ўзбекистонда «Гендер тенглик фаоли» миллий танлови ташкил этилди

05.11.2020 10:15

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати маълумотига асосланиб.

Унда комиссия, вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Тақдимотда гендер тенглиги – хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқий мақоми бўлиб, ҳар бир инсонга сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда ўз қобилиятларини тўла-тўкис намоён этиш имконини бериши таъкидланди. «Гендер тенглик фаоли» миллий танлови ҳам аввало шу мақсадларга хизмат қилиши айтиб ўтилди. Қолаверса, танлов мамлакатимизда бу йўналишда амалга оширилаётган ишларни кенг ёритишга ҳам қаратилган.

Анъанавий тарзда ўтказилиши режалаштирилган танловда ҳар жорий йил якунлари бўйича гендер тенгликни таъминлаш соҳасида юқори натижаларга эришган, бу борада жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз соҳасига тегишли йўналишларда долзарб вазифаларни амалга ошираётган вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва журналистлар иштирок этади.

Танлов «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол вазирлик/давлат муассасаси ташкилот ва идоралар», «Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилган энг яхши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи», «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик», «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ», «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик фаолияти  субъекти» каби йўналишларда ўтказилади.

 Шунингдек, «Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши теледастур», «Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган ?нтернетдаги энг яхши веб-сайт ёки портал», «Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр” каби қўшимча номинацияларда ҳам совриндорлар аниқланди.

Ғолиблар декабрь ойида аниқланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net