Ўзбекистонда чет эллик сайёҳлар учун «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими жорий этилади

24.06.2020 16:56

ТОШКЕНТ, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг  «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур қарор туризм соҳасини жадал суръатларда тиклаш ва мамлакатдаги санитария-эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг уни ривожлантиришнинг янги йўналишларини шакллантириш мақсадида қабул қилинди.

Унга мувофиқ, пандемия шароитида маҳаллий ва хорижий туристларнинг саёҳатлари давомида санитар-гигиеник хавфсизликни таъминлаш, хорижий туристлар оқимини ошириш ҳамда республиканинг пандемия шароитида хавфсиз эканини тарғиб қилиш мақсадида сайёҳлар учун «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» (Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат КАФОЛАТЛАНГАН) санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизимини жорий этиш топширилди.

Қарорга кўра:

- хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи объектларда «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими мажбурий тартибда жорий этилади;

- Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган туроператорлар томонидан хорижий туристларга хизмат кўрсатиш карантин даврида фақат «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизимининг хавфсиз объектлари реестрига киритилган туризм ва ёндош инфратузилма объектларида ташкил қилинади.

- хавфсиз туризм жамғармаси ташкил этилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туроператор томонидан «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими талабларига риоя қилган ҳолда ташкил этилган саёҳат давомида хорижий туристлар коронавирус (COVID-19) инфекциясини юқтириб олган тақдирда, сайёҳларга хавфсиз туризм жамғармаси маблағларидан 3 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация тўловлари тўлаб берилади.

Шунингдек, қарор билан мамлакатга сайёҳлар ташрифи учун шароит яратиш, туристик ва ёндош инфратузилмани ривожлантириш мақсадида бир қатор имкониятлар яратилди.

 Жумладан,  2020 йил 1 августдан бошлаб рейслар сони ва йўналишлари бўйича чекловларни бекор қилиш, хорижий авиакомпанияларга бешинчи даражадаги «ҳаво эркинлиги»ни тақдим этишни назарда тутувчи «Очиқ осмон» режими» «Андижон», «Бухоро» ва «Урганч» халқаро аэропортларида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жорий этилади.

 Хорижий авиакомпаниялар уларнинг тегишли ҳужжатларини текшириш натижаларига кўра, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (?КАО) учиш хавфсизлиги ва авиация хавфсизлиги бўйича стандартларига мувофиқ бўлиши шарти билан ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжудлигидан қатъи назар “Очиқ осмон” режими жорий этилган халқаро аэропортларга доимий қатновларни амалга ошириш имконига эга бўлишади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net