Ўзбекистонда болалар учун «Aqlvoy» телеканали ташкил этилади

14.12.2020 11:44

ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «?хтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

  Қарорга кўра, «Aqlvoy» ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканали (болалар телеканали) ташкил этилади.

Маълумотни қизиқарли ва тушунарли шаклда тақдим этиш орқали болаларнинг билим олиш фаоллигини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий кўникмаларини ривожлантириш (edutainment) телеканалнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мазкур телеканал «Edumedia Corporation» МЧЖ қошида юридик шахс ташкил этмасдан таъсис этилади.

Телеканал республиканинг барча ҳудудларида етказиладиган умумфойдаланишдаги ижтимоий рақамли телеэшиттиришлар пакети таркибига киритилади ва ўзини-ўзи молиялаштириш асосида фаолият юритади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net