Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентнинг ролини ошириш масалалари муҳокама қилинди

25.02.2021 09:49

ТОШКЕНТ, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча БМТ Тараққиёт дастури кўмагида «Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)ни амалга оширишда парламент ролини кучайтириш» мавзусида семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълум қилишича, онлайн-семинарда  Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Сенат ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раислари, Олий Мажлиснинг БРМ бўйича комиссияси аъзолари, сенаторлар, “Тараққиёт стратегияси” маркази, БМТ Тараққиёт дастури ходимлари қатнашди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентларнинг ролини ошириш бўйича махсус резолюциясини қабул қилиш тўғрисида муҳим ташаббусни илгари сургани таъкидланди.

Олий Мажлис қонунчиликни шакллантириш, 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартиби ва Мақсадлар мониторингини олиб бориш ва тарғиб қилишда муҳим ўрин тутиши қайд этилди. Бунда мамлакатимизда 4 йил олдин қабул қилинган ушбу ҳужжатда назарда тутилган миллий кўрсаткичлар тизимини тўлиқ жорий этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Шунингдек, 2020 йилда ташкил этилган Парламент комиссиясининг асосий вазифалари БРМни қонун ижодкорлиги жараёнларига интеграциялаш ва парламент назорати самарали амалга оширилишини таъминлашдан иборат.

Парламент комиссияси аъзолари иштирокида Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистонининг ?хтиёрий миллий шарҳининг биринчи лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мамлакатимиз уни барқарор ривожланиш бўйича юқори даражадаги сиёсий форумга тақдим этган 49 та мамлакат сафидан биринчи марта жой олди.

Шунингдек, семинар доирасида тақдимот ўтказилди ҳамда БМТТДнинг минтақавий ваколатхонаси ходими Михаил Пелях билан суҳбат бўлиб ўтди.

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда миллий ва минтақавий даражаларда Олий Мажлис аъзоларининг фаол иштирокини таъминлаш ва уларни жалб этиш зарурлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, жорий йилда 5 та миллий мақсаднинг ҳолатини ўрганиш, унинг натижалари тўғрисида ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш, шунингдек, 4 та мақсадни амалга ошириш бўйича парламент сўрови лойиҳасини тайёрлаш режалаштирилган.

?штирокчилар парламент назоратини кучайтириш, қонунлар ва халқаро мажбуриятлар бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш масалаларини муҳокама қилиб, ўз фикрларини билдирди ва Ўзбекистонда БРМни интеграциялашда муваффақиятга эришиш ҳамда уларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан тавсиялар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net