Ўзбекистонда апрель ойининг биринчи ҳафтаси «Китобхонлик ҳафталиги» этиб белгиланди

14.12.2020 11:41

ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қувватлаш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Дастур ижроси 3 босқичга бўлинган. Жумладан, биринчи босқичда 2020-2021 йилларда  китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилади. ?ккинчи босқичда 2022-2023 йилларда китобхонликка оид инфратузилма мустаҳкамланади. Учинчи босқичда эса 2024-2025 йилларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини изчил ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилаш вазифалари амалга ошрилади.

Қарорга кўра, шунингдек, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси «Китобхонлик ҳафталиги» этиб белгиланди.

Бундан ташқари, қарор билан тасдиқланган Дастурни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»га кўра, нашриётлар томонидан ёзувчиларга ажратиладиган гонорар масаласини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net