Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси халқаро семинарда тақдим этилди

09.06.2021 14:51

ТОШКЕНТ, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча «Хотин-қизлар, тинчлик ва хавфсизлик» кун тартиби экспертлари салоҳиятини ошириш бўйича халқаро семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Олий Мажлис Сенати маълумотига кўра, тадбирда ЕХҲТ, вазирлик ва идоралар делегациялари вакиллари ва экспертлар, иштирокчи давлатлар парламент аъзолари ва фуқаролик жамияти вакиллари қанташди.

Семинар давомида янги юзага келадиган муаммолар нуқтаи назаридан гендер билан боғлиқ масалалар, бу жараёнларга фуқаролик жамияти ва жамоатчиликни самарали жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирханова мамлакатимизда гендер сиёсатни амалга ошириш ҳақида сўз юритиб, Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси ҳақида айтиб берди. Ҳужжат Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида маъқулланган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда гендер тенглик масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилди, 25 та қонун ҳужжати қабул қилинди, сиёсий партияларда аёллар улуши 44 фоизга, олий таълим соҳасида 40 фоизга, тадбиркорлар орасида 35 фоизга етди. Хотин-қизлар ахборот-коммуникация, инновация, энергетика, муҳандислик соҳаларига кенг жалб қилинмоқда.

Зўравонлик қўлланилиши натижасида жабрланган шахсларни, шунингдек зиддиятли ҳудудлардан олиб чиқиб кетилган аёлларни реабилитация қилиш ва ижтимоий ҳаётга мослаштириш тизими тубдан қайта кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М. Кадирханова Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси қарор қабул қилиш ва ижро этишнинг барча соҳаларида ва даражаларида хотин-қизлар ҳамда эркаклар ўртасида тенглик принципини жорий этишга комплекс ёндашувни назарда тутиши билан ажралиб туришини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net