Ўзбекистонда 2021 йил 1 февралдан иш ҳақлари ошади

01.01.2021 13:02

ТОШКЕНТ, 1 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига асосан мамлакатимизда 2021 йил 1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Ҳужжатга биноан, 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

Жорий йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори  ойига 747 минг 300 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори – 245 минг 000 сўм этиб белгиланади.

Шунингдек, қарор билан 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги ?нқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади.

Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг 2020 йил охирига қолдиқ маблағлари давлат бюджетига ўтказилади.

2021 йил коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари давлат бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net