Ўзбекистонда 2021–2023 йилларда 22 та боғча, 31 та мактаб, 16 та олий таълим муассасалари қурилади

29.12.2020 18:13

ТОШКЕНТ, 29 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарор билан 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ва 2022-2023 йиллар учун мақсадли вазифалар тасдиқланди.

Ҳужжат билан белгиланган йилларда республикада  22 та боғча (жами 2 970 ўринга эга), 31 та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар (жами 13 934 ўқув ўринга эга), 16 та ОТМ (жами 9 300 ўқув ўринга эга) янги қурилади.

Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича жами 55 та лойиҳа (шундан 23 таси янги қурилиш) амалга оширилади. 11 та маданият ва санъат объектлари янгидан қурилиб, 7 таси реконструкция қилинади. Бундан ташқари соғлиқни сақлаш объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича жами 131 та лойиҳа (шундан 24 таси янги қурилиш) амалга оширилиши тасдиқланди.

 Шунингдек, илм-фан ва инновацион объектларни ривожлантириш бўйича 14 та лойиҳа амалга оширилади.

 Хусусан, 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида Халқаро молекуляр аллергология марказини қуриш назарда тутилган.

 Бундан ташқари, темир йўл ва метрополитен йўлини ривожлантириш чоралари ҳам кўрилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net