ТОШКЕНТ, 22 январь. /«Дунё» АА/. Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йил давомида республика бўйича жами 61,3 мингта ёки 12,7 млн. кв.м. турар-жой фойдаланишга топширилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Турар-жойларнинг асосий қисми, яъни 90,3 фоизини уй хўжаликлари томонидан якка тартибда қуриб фойдаланишга топширилган уй-жойлар ташкил этди.
Намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган турар-жойлар улуши 4,8 фоизни, қолган 4,9 фоиз турар-жой бошқа юридик шахслар томонидан қурилган.
Жисмоний шахслар томонидан бунёд этилган турар-жойларнинг 68,2 фоизи ҳамда намунавий лойиҳалар асосида қуриб фойдаланишга топширилган турар-жойларнинг 82,3 фоизи қишлоқ жойларда қурилган.