Ўзбекистонда 2020 йилда 8 минг 310 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароликка қабул қилинган

12.01.2021 15:45

ТОШКЕНТ, 12 январь. /«Дунё» АА/. Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги медиа-холида ўтказилган матбуот анжуманида ?чки ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшодбек Муродбеков ўтган тўрт йил давомида неча киши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилингани ва келгуси режалар ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

??В расмийсига кўра, 2020 йилда 8 минг 310 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган. Шунингдек, 141 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бу борадаги илтимосномалари қаноатлантирилмаган.

Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида фуқаросизликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотларни изчил давом эттириш таъкидланди.

—Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббусга биноан  2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ва бошқа давлат фуқаролигини қабул қилмаган фуқаролиги бўлмаган шахслар,   Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз 15 йил давомида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда туриб, Ўзбекистон Республикасида фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси асосида яшаб турган ва чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш бўйича ўзгаришлар амалга оширилади,—деди Д. Муродбеков.— Таклиф этилган ўзгаришлар натижасида 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган тахминан 20 минг нафарга яқин фуқаролиги бўлмаган шахслар истак билдирган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинадилар.

Бундан ташқари ўрганиш натижаларига кўра, ҳар йили тахминан 1 ярим минг нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларни Республика ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганликларига 15 йил муддат тўлишини инобатга олсак, ушбу шахсларни ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш имконияти яратилади.

Расмий маълумотларга кўра, юртимизда 2016 йилда 179 нафар, 2017 йилда 1 минг 064 нафар, 2018 йилда 2минг 760 нафар, 2019 йилда 6 минг 318 нафар киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган.

 1992 йилдан 2016 йилга қадар эса  республикамизда жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида тан олинган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net