Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб фуқаролардан қатор ҳужжат ва маълумотларни талаб этилиши бекор қилинди

01.01.2021 13:12

ТОШКEНТ, 1 январь. /"Дунё" АА/. 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Адлия вазирлиги телеграм-канали маълумотига кўра, улар қуйидагилардан иборат:

1. Доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумотнома.

2. Оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома, болалар сони ва уларнинг ёши тўғрисидаги маълумотнома, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома, турмуш қурганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома.

3. Автотранспорт воситаси мавжудлиги ва унинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотнома.

4. Оиланинг (оила аъзоларининг) расмий даромадлари тўғрисидаги маълумотнома.

5. Кўчмас мулкнинг мавжудлиги, кўчмас мулк ҳажми, фойдаланувда бўлган ернинг бонитети тўғрисида маълумотномалар.

6. ?ш қидирувчи, ишсиз, жамоат ишлари билан бандлик мақоми берилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.

7. Пенсия ва нафақа кўринишидаги даромадлари, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эканлиги тўғрисидаги маълумотномалар.

8. Меҳнат фаолияти билан вақтинча шуғулланиш имкониятини бермайдиган касалликнинг мавжудлиги, ногиронлик гуруҳининг мавжудлиги, доимий парваришга муҳтож оила аъзосининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар.

9. Банк пластик картасининг мавжудлиги, тўловлар ва ведомостларни юбориш, тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлар, оила аъзоларига келиб тушган пул ўтказмалари, банк пластик картаси қолдиқлари тўғрисидаги маълумотномалар.

10. Оила аъзолари томонидан амалга оширилган қимматли қоғозлар билан ҳақиқий битимлар, шунингдек дивидендлар олинганлиги тўғрисида маълумот.

11. Талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқиш шакли (кундузги, сиртқи), ўқиш тури (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисидаги маълумотномалар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net