Ўзбекистон зиёрат туризми салоҳияти Екатеринбургда тақдим этилди

19.05.2021 14:19

ЕКАТЕР?НБУРГ, 19 май. /«Дунё АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Россиянинг Урал федерал округи жамоатчилиги учун Екатеринбургда Ўзбекистон зиёрат туризми салоҳиятига бағишланган тақдим ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Свердловск вилояти ҳокимлиги ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Озарбайжон, Қирғизистон ва Тожикистон дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимлари, маҳаллий диаспоралар аъзолари, шунингдек, талабалар, йирик иш берувчилар ва тадбиркорлар иштирок этди. 

Учрашувда, шунингдек,  Юқори Пишма шаҳридаги ?мом Бухорий жомеъ масжиди имом-хатиби, Свердловск вилояти мусулмонлар бошқармаси раиси Артур Мухутдинов ҳам қатнашди.

?штирокчиларга Ўзбекистон туризм салоҳияти ҳақидаги  видеороликлар ва тақдимот намойиш этилди. Уларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида жойлашган муқаддас қадамжолар ҳақида батафсил маълумот ҳавола этилди. Шунингдек, ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз мероси ҳақида сўзлаб берилди.

Ўзбек ҳунармандлари томонидан  ишланган миллий безак ва амалий санъат маҳсулотлари, мамлакатимиздаги гастрономик туризмнинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида таъкидланди.

Тадбир Россия жамоатчилиги вакиллари томонидан илиқ кутиб олинди.  Хусусан, Россия ташқи ишлар вазирлигининг Екатеринбургдаги ваколатхонаси ва Свердловск вилояти Қонунчилик ассамблеяси депутати Вячеслав Вегнернинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида тақдимот ҳақида  хабарлар жойлаштирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net