Ўзбекистон хорижий дипломатик ваколатхоналари учун сайлов қонунчилиги бўйича семинар ўтказилди

24.02.2021 09:46

ТОШКЕНТ, 24 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, уларнинг моҳияти ва ҳуқуқий асослари хусусида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари учун Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда онлайн-семинар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров ҳамда Марказий сайлов комиссияси котиби Худоёр Маматовнинг маърузалари тингланди.

Маърузаларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Сайлов кодекси, «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги Конституциявий қонун ва «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларнинг ҳуқуқий асослари атрофлича ёритиб берилди.

Тадбир иштирокчиларининг саволларига соҳа мутахассислари томонидан тегишли жавоблар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net