Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

17.05.2021 14:04

ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси” ДУК томонидан Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

Мазкур фильм шоирнинг ҳаёти ва ижодига бағишланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли ўзбек шоир ва ёзувчилари ҳақида суратга олинаётган "Халқ юраги" туркум фильмларидан бири.

Режиссёр Александр Гамиров, сценарий муаллифи Гўзал Пиржонова, оператор Темур Абдуллаев, иккинчи режиссёр Гулнора Абдураҳимова, картина директори Анастасия Хаванская, режиссёр ассистентлари Жаҳонгир Раупов, Ержанбай Курбаниязов.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net