Ўзбекистон Венадаги «Марказий Осиё минтақалари» онлайн инвестиция форумида иштирок этди

11.12.2020 12:47

ВЕНА, 11 декабрь. /«Дунё»АА/. Кеча Ўзбекистон элчихонаси Австриянинг Федерал иқтисодий палатаси (АФ?П) ва Марказий Осиё  мамлакатлари дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда «Марказий Осиё минтақалари» инвестиция онлайн-форумини ташкил этди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Биринчи марта ўтказилган форум иштирокчиларга иқтисодий салоҳият ва имкониятларни, Австрия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини намойиш этиш учун ноёб имконият яратди.

Ушбу тадбирнинг асосий мақсади инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, процедураларни соддалаштириш ва товар айирбошлашнинг кенгайишига кўмаклашишдир.

Австрия Федерал иқтисодий палатаси томонидан тадбирни АФ?П вице-президенти Рихард Шенц бошқарди. Форумда, шунингдек, Австриянинг Марказий Осиё бўйича савдо вакили Клеменц Махал, АФ?П Жануби-Шарқий Европа ва Марказий Осиё департаменти директори Грегор Постл, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва инвестиция фаолиятини фаоллаштиришдан манфаатдор бўлган 100 дан ортиқ Австрия  компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Марказий Осиё мамлакатларидан дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, шунингдек, тегишли вазирлик ва идораларнинг инвестиция ва ташқи савдога масъул вакиллари қатнашди.

Анжуманда Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Чет эл инвестицияларини жалб қилиш агентлиги директори ўринбосари Ойбек Элмуратов иштирок этди.

Форум доирасида мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий салоҳияти, мустаҳкам ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, хорижий инвесторлар учун қулай рақобат муҳитини яратиш доирасида амалга оширилган амалий чора-тадбирлар, шунингдек, Хоразм, Наманган ва Сурхондарё вилоятларининг инвестиция жозибадорлиги ва иқтисодий имкониятлари алоҳида намойиш этилди.

Шунингдек, иштирокчиларга республикада амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, олиб борилаётган очиқ иқтисодий сиёсат, кенг кўламли ислоҳотлар натижалари ва мамлакатнинг сўнгги йилларда эришган халқаро ютуқлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

«Doing Business» рейтинги доирасида Жаҳон банкининг (ЖБ) берган баҳоси алоҳида қайд этилди. Унга кўра, 2020 йилда Ўзбекистон 7 поғонага кўтарилиб, 190 мамлакат орасида 69-ўринни эгаллади. Тадбир иштирокчилари Жаҳон банкининг жорий йил Ўзбекистонда Я?Мнинг 0,8 фоизга ўсиши ҳақидаги прогнозини ҳам алоҳида қайд этди. Австриялик бизнес тузилмалар вакиллари фикрига кўра, бу ҳозирги шароитда муносиб ютуқдир.

Мавжуд эркин иқтисодий зоналар (Э?З) ҳудудида инвестиция ва ишбилармонлик фаолияти учун махсус шартлар ва имтиёзларни белгиловчи ҳуқуқий меъёрлар, шунингдек, хорижий инвесторларга солиқ ва божхона имтиёзлари тўғрисида батафсил маълумотлар Австрия ишбилармон доиралари эътиборига тақдим этилди.

Бундан ташқари, республика ҳукумати томонидан иқтисодиётда хусусий секторнинг ролини ошириш, давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва давлат активларини хусусийлаштириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳамда мамлакатнинг ушбу жараёнга чет эл инвесторларини жалб қилиш нияти маълум қилинди.

Ўзбекистон делегацияси пандемияни инобатга олган ҳолда чет эл фуқароларининг республикага ҳам ишбилармонлик, ҳам сайёҳ сифатидаги сафари доирасида кириб келиши учун яратилган қулай шароитларни таъкидлади. Деярли барча авиация йўналишларини тиклаш, шунингдек, дунёнинг 86 мамлакати, шу жумладан, Австрия билан амалдаги 30 кунлик визасиз режимни тиклаш қайд этилди.

Форум натижасида делегациялар раҳбарлари Марказий Осиёда австриялик ишбилармон доиралар фаолиятининг фаоллашишини юқори баҳолади. Минтақанинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшадиган янги инвестиция лойиҳаларини яратиш ва ҳамкорликни кенгайтириш доирасида ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирди. Форум иштирокчилари Марказий Осиё давлатларининг ҳар бири ўзининг иқтисодий афзалликларига эга, деган қарорга келди. Марказий Осиё давлатларининг 80 миллион кишилик кенг ва истиқболли инвестиция бозори ва мамлакатлар ўртасида ривожланган транспорт-логистика инфратузилмаси инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишга ҳисса қўшиши қайд этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net