Ўзбекистон вакиллари “Жаҳон Қуръон соати” тадбирида иштирок этдилар

09.05.2021 11:11

КУАЛА-ЛУМПУР, 9 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Малайзия ?слом сайёҳлиги маркази ва “Warisan Ummah Ikhlas” маънавий-маърифий жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Жаҳон Қуръон соати” (World #QuranHour) онлайн-тадбирида қатнашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

2009 йил ташкил этилган Малайзия ?слом туризми маркази мамлакат Сайёҳлик, санъат ва маданият вазирлигининг бўлинмаси ҳисобланади. Ушбу марказ мамлакатнинг ?слом сайёҳлигини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчи идораси сифатида ўз вазифаларини бажаради.

“Warisan Ummah Ikhlas” жамғармаси эса 2013 йили ?слом динини ҳамда мусулмонларнинг муқаддас китоби – Қуръони каримнинг асл моҳиятини ёйиш ва оммалаштириш, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тинчликда яшаш ғояларини тарғиб этиш мақсадида таъсис этилган.

“Жаҳон Қуръон соати” тадбири 2015 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинади. Бундан кўзланган мақсад жамоатчиликни ?слом цивилизациясининг бош маънавий мероси билан таништириш, ?сломнинг том маънодаги инсонпарварлик моҳиятини ёйиш ҳамда зиёрат сайёҳлигини ривожлантириш билан изоҳланади. Жорий йил ушбу тадбир қатнашчиларининг жўғрофияси дунёнинг 80 дан зиёд мамлакатини қамраб олди.

Мазкур онлайн-тадбир «Facebook» ижтимоий тармоғи ҳамда Малайзиянинг йирик ахборот ресурслари, жумладан, «Radio Televisyen Malaysia» давлат телерадиокомпанияси, «Bernama TV» миллий ахборот агентлиги телевидениеси, «Astro Oasis», «TV Alhijrah» ва бошқа телеканаллар орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Тадбир чоғида маърифий ?сломни ўрганиш, кенг жамоатчиликнинг инсоният тафаккури хазинасини бойитишга бебаҳо ҳисса қўшган, фалсафа, диншунослик ва ҳуқуқий илмларни сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиққан ?слом уламолари ва мутафаккирларининг мероси ҳақидаги хабардорлигини ошириш муҳимлиги қайд этилди. Шу ўринда ?мом Бухорий ва ?мом Термизий сингари йирик ва машҳур алломаларнинг бой маънавий-аҳлоқий  меросига алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур дастурда Ўзбекистон вакилларининг иштироки буюк олимлар, ?слом уйғониши даври мутафаккирлари ва уламоларининг ватани, маданиятлараро ва динлараро ҳамжиҳатликда яшаш бўйича бой тажриба тўплаган Ўзбекистон ҳақидаги халқаро хабардорлик даражасини янада ошириш учун ижобий омил бўлиб хизмат қилди. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизнинг минтақадаги асосий зиёрат сайёҳлиги йўналиши сифатидаги туризм салоҳиятини янада илгари суришга ҳам кўмаклашади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net