Ўзбекистон ва Япония олимлари нутрициология соҳасида қўшма илмий тадқиқотлар лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди

26.05.2022 11:47

ТОК?О, 26 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси  кўмагида тиббиётнинг нутрициология йўналишида озиқланиш ва соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш мавзусида Ўзбекистон ва Япония мутахассисларининг онлайн учрашуви ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Веб-тадбирда Токио университети Жамоат саломатлиги факультети ?жтимоий ва превентив эпидемиология кафедраси профессори Сатоши Сасаки, Функционал озиқ-овқат бўйича давлат стандартлаштириш қўмитаси тадқиқотчиси Ота Таеко, Токиодаги нутрициология коллежида ўзбек таомлари бўйича лектор Дилафрузхон Абдуллаева  иштирок этдилар. Ўзбекистон томонидан эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг илмий-тадқиқот марказлари, ?нновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари қатнашди.

Учрашувда тиббиётнинг нутрициология йўналишида озиқланиш ва соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш орқали юрак-қон томир ва бошқа хасталикларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли умрини узайтиришга қаралтилган илмий тадқиқотларни ҳамкорликда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Япония вакиллари Ўзбекистонда нутрициология соҳасида амалга оширилаётган турли илмий-тадқиқот ишлари ва уларнинг натижалари билан танишдилар.  Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг илмий-тадқиқот марказларида функционал овқатланиш йўналишида бир нечта тадқиқотлар, хусусан, Япониянинг нутрициология соҳасидаги муваффақиятларига асосланган ҳолда республикага мос овқатланишни ишлаб чиқиш, шунингдек, аллергия жиҳатдан озиқ-овқатларни ўрганиш, қариялар ва спортчилар учун функционал овқатларни ишлаб чиқиш каби илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилди.

Токио университети Жамоат саломатлиги факультети ?жтимоий ва превентив эпидемиология кафедраси профессори Сатоши Сасаки ўз маърузасида ўзбек томони учун энг муҳим йўналишларга тўхталди. У овқатланишнинг озуқа таркиби бўйича Ўзбекистон учун миллий маълумотлар базасини яратиш, озиқ-овқат индекси бўйича миллий стандартларни ишлаб чиқиш, диетотерапия, юрак-қон томир ва қандли диабет касалликларининг олдини олиш мавзуларида қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади.

Учрашув якунида лойиҳаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш учун ҳар икки томондан масъул шахс-координаторлар танлаб олинди. Шунингдек, чора-тадбирлар режасини ҳар томонлама муҳокама қилиш ва молиялаштириш манбаларни аниқлаш учун алоҳида учрашув ўтказишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net