Ўзбекистон ва Туркманистон Т?В раҳбарлари ҳамкорликни янада ривожлантириш нуқтаи назаридан, икки томонлама кун тартибидаги қатор масала

21.09.2020 12:56

ТОШКЕНТ, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсий идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги раунди видеоконференсия шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Делегацияларга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов бошчилик қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборотига кўра, музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, сув хўжалиги, транспорт-коммуникатсия, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ривожланиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, икки мамлакат раҳбарларининг кучли сиёсий иродаси ва қўллаб-қувватлаши натижасида Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, изчил ўсиб борувчи хусусиятга эга бўлди.

Ташқи ишлар вазирлари илгари эришилган олий даражадаги келишувларнинг бажарилишини таҳлил қилдилар ва қўшма тадбирларни ўтказиш муддатлари, шу жумладан, Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги раунди, Ўзбекистон-Туркманистон ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказиш муддатлари тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқди.

Транспорт, транспорт-коммуникатсиялари ва транзит соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди. Вазирлар “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон” халқаро транспорт-коммуникатсия йўлагини шакллантириш бўйича Ашхобод келишувини тезроқ амалга ошириш тарафдори эканликларини маълум қилди.

Музокараларда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалар, шунингдек, Афғонистон муаммосига алоҳида эътибор бериб, халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, томонлар коронавирус тарқалишига қарши курашиш ва пандемиянинг икки томонлама ҳамкорликка таъсирини камайтириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар тўғрисида фикр алмашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net