Ўзбекистон ва Туркия туризм соҳасида ҳамкорликни давом эттиради

07.05.2020 15:03

АНҚАРА, 7 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари ва мамлакатимизнинг Туркиядаги дипломатлари туркиялик мутахассислар ва туроператорлар билан онлайн шаклда мулоқот қилди. Унда туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда ҳамкор мамлакатнинг Жаҳон туристик сектор субъектлари уюшмаси (TURSAB) раиси Фируз Багликая қатнашди.

?штирокчилар сайёҳларни жалб қилиш бўйича келгуси давр учун прогноз кўрсаткичларини тузиш соҳасида тажриба алмашди, пандемиядан кейинги даврда туризм соҳасини тиклаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар биринчи босқичда ички туризм, иккинчи босқичда минтақавий туризм (қўшни мамлакатлар) ҳисобига сайёҳлик соҳасини тиклаш бўйича мулоқотни давом эттириш, алоқаларни кенгайтириш ва тажриба алмашишга келишиб олди.

Онлайн учрашувда сайёҳларга коронавирусдан ҳоли ҳудуд яратиш мақсадида сертификатлашнинг халқаро тажриба тизимини жорий этиш имкониятлари  кўриб чиқилди.

Тадбир якунида ушбу форматдаги мулоқотни давом эттириш, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIКА) кўмагида икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари иштирокида маълумотлар алмашиш ва туристик объектларни юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш учун «Virus-Free» сертификатлаш стандартларини ишлаб чиқиш бўйича вебинарларни ташкил қилишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net