Ўзбекистон ва Таиланд тўқимачилик саноати соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилмоқда

31.08.2022 17:30

ТОШКЕНТ, 31 август. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимиз Бош консуллиги кўмагида Ўзбекистон ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» ҳамда Таиланд тўқимачилик саноати миллий федерацияси (National Federation of Thai Textile Industries)  масъул ходимлари ўртасида гибрид шаклда учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон тўқимачилик саноати имкониятларига бағишланган ушбу тадбир давомида Таиланд тўқимачилик саноати вакилларига мамлакатимизда эришилган муваффақиятлар ва тўқимачилик саноатидаги мавжуд имконият тақдимоти ўтказилди.

Хусусан, «Indorama Kokand Textile» компанияси Бош директори Амит Жаин томонидан дунёга машҳур ушбу бренднинг Ўзбекистондаги инвестиция фаолияти ва муваффақиятли тарихи  тўғрисида сўлаб берди.

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон ва Таиланд корхоналари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконлари юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Бўлиб ўтган тадбир натижасида Таиланд томонининг жорий йил октябрь ойида мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилган Тўқимачилик ва мода саноати халқаро кўргазмасида иштирокини  ташкил этишга келишиб олинди.

Маълумот учун: Таиланд тўқимачилик саноати миллий федерацияси  мамлакатдаги 9 та асосий ассоциация ва бошқа манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ҳозирги пайтда Таиландда 4 минг 500 га яқин тўқимачилик ва тикувчилик ишлаб чиқарувчи корхоналари мавжуд бўлиб, уларда 1 миллионга яқин кишининг бандлиги таъминланган.  2021 йилда Таиланд 6,7 миллиард доллар миқдоридаги кийим-кечак ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилинган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net