Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янада кенгаяди

10.02.2022 17:31

Ж?ДДА, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонасида Макка шаҳридаги “Travel Gate” компаниясининг тижорат директори Саид Аббаали билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

2018 йилда умра тадбирларини ўтказиш учун ташкил этилган  “Travel Gate” компанияси АҚШ, Европа, Шимолий Африка, Жануби-Ғарбий ва Марказий Осиё мамлакатларидан келган зиёратчиларга хизмат кўрсатади.  

Учрашув чоғида Саид Аббаали Саудия Арабистонидан сайёҳларни Ўзбекистонга юбориш ва юртимиздан Подшоҳликка туристларни олиб келишга тайёрлигини маълум қилар экан, шу масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистонга бориш ниятида эканлигини айтди. У сафар давомида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги раҳбарияти ҳамда мамлакатимизда фаолият кўрсатадиган сайёҳлик фирмалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш юзасидан қизиқиш билдирди.

Бундан ташқари, “Travel Gate” компаниясининг тижорат директори саудиялик сайёҳлар учун тегишли турпакетларни ишлаб чиқиш мақсадида Тошкент ва Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари ҳамда Тошкент ва Жиззах вилоятларининг тоғли ҳудудлардаги сайёҳлик ва дам олиш масканларини бевосита кўздан кечириш ниятида эканлигини ҳам билдирди.

Саид Аббаалининг фикр билдиришича, Ўзбекистон фуқаролари учун Подшоҳликка турсаёҳат ташкил этиш масаласини муҳокама қилиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Унга мувофиқ, Макка ва Мадина шаҳарлари зиёратидан ташқари Жидда ва Тоиф шаҳарларига, хусусан, Қизил денгиз ва тоғли ҳудудларга саёҳат уюштириш ҳам кўзда тутилади.

Юқоридагилар билан бирга, Саид Аббаали яқин келажакда Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга махсус самолётда сайёҳларни элтиб, худди шу самолётда республикамиздан Подшоҳликка туристлар олиб келишни йўлга қўйишни режалаштирганини ҳам маълум қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net