Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Москва шаҳрида икки томонлама олий ва юқори даражадаги учрашувларнинг амалий жиҳатларини муҳо

23.12.2020 14:33

МОСКВА, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москвага амалий ташрифи доирасида 21 декабрь куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, учрашув чоғида Ўзбекистон – Россия кўп қиррали ҳамкорлигининг устувор йўналишлари, халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашилди.

Мулоқотда бўлиб ўтажак олий ва юқори даражадаги учрашувларнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

 Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги натижалари ҳамда Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳузурида кузатувчи мақоми берилиши тақдим этадиган янги истиқболлар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net