Ўзбекистон ва Россия муносабатлари кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилди

15.09.2022 12:45

САМАРҚАНД, 15 сентябрь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Владимир Путин Ўзбекистон билан Россия ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизматига маълумотига кўра, маросим Самарқанддаги самарали музокаралар якунида бўлиб ўтди.  

Мазкур декларация Ўзбекистон ва Россиянинг кўп қиррали ҳамкорлиги ривожида янги босқич бошланганидан далолат беради. Унда ўзаро алоқаларга алоҳида эътиборга молик яқин ва жадал ҳамкорлик сифатида қаралиши қайд этилган.

Хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, атом энергетикаси, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни аниқ йўналишлар асосида ривожлантириш кўзда тутилган.

Умуман, Ўзбекистон–Россия муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий асосини 350 дан зиёд ҳужжат ташкил қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net