Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарларининг ўринбосарлари кўп томонлама ҳамкорликни изчил кенгайтиришга келишиб олди

16.03.2021 13:27

ТОШКЕНТ, 16 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Москва шаҳрига ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашилди. ?кки томонлама муносабатлар ривожланишининг юқори динамикаси ва икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик изчил мустаҳкамланаётганлиги таъкидланди.

Учрашув давомида пандемия ва ковиддан кейинги даврда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг интенсивлиги қайд этилди. Жумладан, Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, видеоконференция шаклида икки томонлама музокаралар ҳамда турли даражадаги бир қатор ўзаро ташрифлар ташкил этилган.

Учрашув чоғида савдо – иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш борасида биргаликда олиб борилаётган ишларнинг истиқболлари ва жорий ҳолати кўриб чиқилди. Томонлар яқин келажакда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш мақсадида уни ошириш бўйича биргаликда амалий чора-тадбирларни кўришга содиқлигини билдирдилар. Шу нуқтаи назардан икки мамлакат божхона органларининг икки давлат ҳудудлари орқали юк ташишни амалга оширишда божхона тартибини соддалаштиришга қаратилган муваффақиятли ҳамкорлиги қайд этилди.

?нвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди – икки мамлакат ҳукуматлари томонидан қўшма инвестиция лойиҳаларининг йирик тўпламини жорий этиш устида иш олиб борилмоқда. Келишилган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишни жадаллаштириш мақсадида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари даражасида яқин ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, олдиндан режалаштирилган икки томонлама тадбирлар, жумладан, Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг йиғилиши ҳамда Тошкент шаҳрида «?ннопром. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» халқаро саноат кўргазмасини ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг солиқ ва кадастр тизимини ислоҳ қилиш, шунингдек стандартлаштириш соҳасида миллий қонунчиликни халқаро меъёрлар билан уйғунлаштиришга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун Россия Федерациясининг техник ёрдамини жалб этишга келишилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон – Россия кўп қиррали муносабатларини янада чуқурлаштириш ва ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга оид қатор келишувларга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net