Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўл қатновларини қайта тиклаш масаласини кўриб чиқмоқда

16.02.2021 10:44

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча Қозоғистон индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Транспорт вазирлигида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, Қозоғистон индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Берик Камалиев ҳамда Ўзбекистон транспорт вазири в.б. ?лҳом Маҳкамов иштирокида бўлиб ўтган мулоқот давомида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, ўзаро ҳамкорликда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Туркистон – Чимкент – Тошкент тезюрар темир йўли лойиҳасини амалга ошириш, Мақтаарал – Дарбаза  янги темир йўл линиясини қуриш хусусида сўз юритилди.

Музокараларда мамлакатларимиз ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш, янги парвоз йўналишларини очиш, хусусан, Қозоғистон шаҳарларидан Самарқанд ва Урганч шаҳарларига мунтазам авиапарвозларни йўлга қўйиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Шунингдек, томонлар эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда темир йўл қатновларини қайта тиклаш масаласини  кўриб чиқди.

Муҳокамалар бугун гуруҳларга бўлинган ҳолда давом эттирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net